2025 йил март ойида жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан айбланган А.А.Х(ўзгартирилган)га оид иш кўрилди

Судланувчи А.А.Х ўзининг ғараз ва бошқа паст ниятлари билан, фирибгарлик қилиб, текиндан жиноий йўл билан мулкий даромад орттириш мақсадида, ўзига тегишли “Iphone 15 pro max” маркали телефон қурилмасига ўрнатилган ўзининг абонент рақами орқали Интернет тармоғидаги “Telegram” мессенжерида “Akam bulasiz” номли бот профили ёрдамида Денов тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Б.Анинг “Telegram” профилига “Кобалт” русумли автомашина ютиб олганини айтиб, алдаб ишончига кириб 4.000.000 сўм пулларини отаси Ў.Б.Холтураевичнинг номига расмийлаштирилган ***7777 рақамли пластик картасига ҳамда 10.000.000 сўм пулларни эса ўзига таниш бўлмаган Шўрчи тумани “Боғкўча” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.А.Достоновнага тегишли 8600 0609 7777 7777 рақамли пластик картага тушириб олиб, А.А.Хнинг манфаатларига жами 13.500.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, жиноий йўл билан қўлга киритилган пул маблағларини таниши Шўрчи тумани “Навоий” маҳалласида яшовчи вояга етмаган О.Ў.Хуррамович орқали Шўрчи тумани “А.Темур” маҳалласида жойлашган “Ўзсаноатқурилишбанк”ига қарашли 24/7 номли банкоматдан нақдлаштириб олиб қўлга киритилган пул маблағларини ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборгани аниқланган.

 Судда  судланувчи А.А.Х кўрсатувида айбига тулиқ иқрорлик билдириб, 2024 йилнинг октябь-ноябрь ойларида корейс тилини урганиш учун Термиз шахрида туриб уқув марказда корейс тилини ургана бошлагинини, 1 ой давомида ушбу ижара уйда туриб 10 кунлар чамаси корейс тилини урганлигини, Термиз шаҳрида яшаб турган вактида О.Х ва Й.Флар ўзларининг телефон аппаратлари орқали телеграм сайтида “акам буласиз” номли профил билан фуқароларга хабарлар юбориб уларни автомашина ютиб олгани хақида айтиб, ўзларининг пластик карталарига пул тушириб олишларини билганлигини, ўзи ҳам ўша вақтда пул зарур бўлиб тургани учун ушбу профилни ўзининг “Айфон 15 Про макс” русумли телефон аппаратига ўрнатиб турли телеграм контактларига автомашина ютиб олгани хакида хабарларни жўнатиб юборганлигини, шундан сўнг 2024 йилнинг октябрь ойида нотаниш булган Т.Ж исмли профил эгасидан жавоб келганлигини, ушбу профил эгасига О.Х номига олинган доимий равишда ўзи фойдаланиб келаётган 93 777 77 00 рақамини юбориб, автомашинани олиши учун 20 дона билет учун тўлов қилиши кераклигини айтганлигини, шунда у киши ўзининг кимлигини сураганида унга ўзининг телефон аппаратида булган Жарқўрғон туманида яшовчи И.А.Анинг паспортини ушлаб ўзини таништиргани хақидаги видеони жўнатганлигини, шундан сўнг Б.Б.А ишониб 20 дона билет учун 4.000.000 сўм тўлаши хақида айтганганлигини, шунда Б.Б.А 2024 йил октябрьда 1.000.000 сўм, эртаси куни 1.500.000 сўм ва яна шу куни 1.500.000 сўм ташлаганлигини, тезликда ушбу пулларни клик иловаси орқали ўзининг шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборган

Судланувчи А.А.Х (А.А.Х) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Судланувчи А.А.Хга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинлансин.Сурхондарё вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамда сақланаётган 13 500 000 сўм маблағи жабрланувчи Н.А.Достоновнага қайтарилди.  “ASER” русумли ноутбук эгаси судланувчи А.А.Хга қайтарилди.“Iphone 15 pro max”  русумли уяли телефон аппарати давлат фойдасига мусодора қилинди.

С.Б.Бўтаев,
ЖИБ Денов туман суди раиси
.

Previous post Sog‘liq – tuman boylik!
Next post