2025 йил апрель ойида жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Денов туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланган А.Б.Давлатов (ўзгартирилган)га оид ишни кўрди

А.Б.Давлатов 2025 йил 21 март куни соат 1300ларда автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган фуқаро А.А.Бозоровага нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар А.Б.Давлатов айбига иқрор бўлиб, у 2025 йил 21 март куни соат 1300ларда автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган фуқаро А.А.Бозоровага нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиб, шаҳвоний шилқимлик қилганлигини, қилмишидан пушаймонлигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Суд мажлисида жабрланувчи А.А.Бозорова, 2025 йил 21 март куни соат 1300ларда А.Б.Давлатовнинг автомашинасига йўловчи сифатида ўтирганлигини, А.Б.Давлатов унга телефон номерини беришини айтганини, пул узатганда унинг қўлидан ушлаб олиб, шилқимлик қилганлигини баён қилиб, ҳуқуқбузарга чора кўришни сўради.

Ҳуқуқбузарнинг мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганликдаги айби суд мажлисидаги кўрсатувлар, иш бўйича тузилган баённома, тушунтириш хатлари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган.

Суд юқорида баён қилинганларга асосланиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суриштирув органи томонидан ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.

Суд, ҳуқуқбузар А.Б.Давлатовга жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, содир  этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, уни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида, унга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим топади.

А.Б.Давлатов – Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4  баравари миқдорида, яъни 1 500 000 сўм жарима жазоси солинди.

Ф.А.Назаров,
ЖИБ Денов туман суди тергов судяси.  
                               

                                                                                    

Previous post
Next post E’lon