Ангор туманидаги мактаблардан бирининг 8-синф ўқувчиси, 2007 йил туғилган вояга етмаган фуқаро М.Жамолов (исм-шарифи ўзгартирилди) 2023 йил 5 апрел куни соат 09-00ларда ўзи билан бир мактабда, шу мактабнинг 11-синфида ўқувчи Д.Умаров билан мактаб ҳудудида оғзаки тортишиб қолиб, тортишув жараёнида М.Жамолов Д.Умаровнинг “Самсунг Ж-1” русумли қўл телефон аппаратини олиб қўяди.
Шундан сўнг, М.Жамолов ва Д.У. ўртасида содир бўлган тортишувдан Д.У.нинг акаси Л.У. хабар топиб, шунга асосан М.У. шу куни соат тахминан 18-00ларда М.Ж.нинг яшаш хонадонига келиб, уни уйидан чақириб олиб, у билан уйнинг орқа томонида ўзаро тортишиб, келиб чиққан жанжалли ҳолат вақтида уларнинг ҳар иккиси бир-бири билан урушиб кетиб, шу жараёнда М.Ж. Д.У.ни тепиб, итариб юбориши натижасида Д.У. боши билан ерга йиқилиб, жойидан турмоқчи бўлган вақтда М.Ж. яна бир бор Д.У. нинг юз соҳасига қўлининг мушти билан уриб, қасддан унга тан жароҳат етказиб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган фуқаро М.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг хукми билан унга нисбатан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тергов бошқармаси Ўта мухим ишлар
бўйича катта терговчиси
подполковник Ш.Шомуродов