Жиноят ишлари буйича Денов туман суди томонидан 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар

Бугунги кунда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳатлар изчил давом эттирилмоқда. Суд тизимида кадрлар тайёрлашда илмий-услубий ёндашувларни жорий этиш, халқаро стандартларга мувофиқ мутахассислар тайёрлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.  

2025 йилда Ўзбекистонда суд соҳасида бир қанча муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги фармони билан одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллиштиришга қаратилган фармон, шунингдек ёшлар билан мулоқотдаги вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар белгиланган.  

Суд-ҳуқуқ соҳаси учун юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш; 

таълим, илм-фан ва амалиёт узвийлигини таъминлаб, профессионал судялар корпусини шакллантириш; 

“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида адолатли-ҳуқуқий муҳитни мустаҳкамлаш.  

Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилди, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб судялик лавозимига номзодларни тайёрлаш Академиянинг олти ойлик касбий тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида суд ихтисосликлари бўйича ташкил этилди.   

Бундан ташқари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида, айнан олтинчи йўналиш замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими борасига бағишланган.  

Бунга кўра, одил судлов жараёни “рақамли суд” концепцияси ташкил этилганлиги, жиноят ҳақидаги аризани қабул қилишдан бошлаб, ишни судга ўтказишгача бўлган босқчиларга сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши ва инсон омили қисқартирилиш кўрсатилган.  

2026 йилдан бошқалб тергов судбялари санкция ва мажбурлов чораларини ўзгартириш ҳамда бекор қилиш ваколатини бериш, жиноят процессида инглиз ҳуқуқидаги давлатларда ижобий натижа берган “халқ вакиллари ҳайъати” институтини жорий этиш, бунда ўта оғир ва жамиятда шов-шувга сабаб бўлаётган жиноятлар жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқилиши белгиланган.  

Суд қарорлари ижросини соʻзсиз таʼминламай туриб, фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқининг ишончли тикланишига эришиб боʻлмайди. Шу боис мажбурий ижро жараёнига самарали муқобил механизмларни ҳам киритамиз. Натижада соҳага сунʼий интеллект жорий этилиб, келгуси икки йилда ижро ҳаракатларининг 30 фоизи инсон омилисиз амалга оширилади. 

Жиноят ишлари буйича Денов туман суди томонидан 2025 йил давомида куриб чикилган ишлар сархисоб килинди. 

Бунга кура 481 та шахсга нисбатан 368 жиноят иши куриб тамомланган. Судланувчиларга жазо тайинлашда енгиллаштирувчи холатлар инобатга олиниб, 146 нафар шахсларга нисбатан Узбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси кулланилиб, жиноят кодекс махсус кисмининг моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам кисмидан хам камрок ёки шу моддада назарда тутилмаган бошка енгирок тураги жазолар тайинлаган. 

Мазкур даврда куриб чиқилган жиноят ишларидан 275 нафар шасхларга нисбатан озодликдан махрум килиш билан боғлик булмаган жазо тайинланган. Шунингдек 51 нафар шахсларга Узбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси тартибида, тарафларнинг ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган. Етказилган зарарлар тўлиқ копланганлиги, судланувчилар қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчилардан кечирим сўраганлиги хамда бошқа енгиллаштирувчи холатлар инобатга олиниб 37 нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод килинган. 

Кўриб чиқилган жиноят ишлари буйича жиноят сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришга доир конун талабини бажаришда иш буйича аниқланган ва жиноят содир этилишига олиб келган муайян холатлар юзасидан 306 та хусусий ажримлар чиқарилган. 

Бундан ташкари, мазкур даврда 809 та жиноят материллари куриб тамомланган бўлиб, шундан 209 таси озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод килиш, 53 таси муайян хуқуқдан махрум килиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод килиш, 230 таси ахлок тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод килиш юзасидан кўрилиб, суд томонидан каноатлантирилган.  

Йил давомида 6764 та шахсга нисбатан 5383 та мамурий ишлар куриб тамомланган булиб, 2893 нафар шахсларга нисбатан ишлар тугатилган. Хуқуқбузарларга нисбатан жазо тайинлашда 1641 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс махсус кисмининг моддасида назарда тутилган мазкур мамурий хукукбузарлик учун белгиланган жазонинг энг кам кисмидан хам камрок ёки шу моддада назарда тутилмаган бошка енгилрок турдаги жазолар танинланган. Шунингдек 219 нафар шахсларнинг  харакатларида мамурий хуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, уларга нисбатан юритилган ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 1-кисми тартибида тугатилган.  

Бундан ташқари, йил давомида 203 та хуқуқий тарғибот ўтказилган бўлиб, шулардан 172 таси оғзаки тарзда, 31 таси оммавий ахборот воситаларида, шундан 10 таси телевиденияда, 5 таси радиода, 2 таси газетада, 14 таси веб-сайтларда чиқарилган.  

Бундан ташкари суд раси ва судани сайёр кабулари ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланган ҳамда қонуний тартибда хал килинган. 

С.Б.Бўтаев,
Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси.

                                                

Previous post Amir Temur: Sohibqiron tarixiy merosi
Next post Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2025 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *