Судланувчи А.М.А ОИТС касаллигига чалиниб, 2024 йил 09 сентябрь кунидан вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида диспансер назоратида туриб, ўзининг ОИТС касаллигига чалинганлигини ва бирор киши билан жинсий алоқа қилганида ОИВ/ОИТС касаллигини ўзга шахсга юқтириш хавфи борлигини олдиндан била туриб, ОИВ касаллиги/ОИТСни ўзларга юқтирмаслик ҳақида 2023 йил 11 октябрь куни ва 2024 йил февраль ойида Денов кўп тармоқли марказий поликилиникаси юқумли касалликлар бўлими ва Сурхондарё ОИТСга қарши кураш маркази шифокорлари томонидан тегишли тартибда огоҳлантиришларига қарамасдан, ўзининг ғаразли ва паст ниятларини кўзлаб, Денов тумани ФХДЁ бўлимига мурожаат қилиб, ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини Б.С.Ага ўзгартириб, фуқоролик паспортини олишга эришиб, фуқоро Б.А.Ҳ билан 12.12.2024 йилда никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтиб, тиббий кўрик натижаси чиқмасдан 16.12.2024 йилда тўй қилишга эришиб, 2024 йилнинг 16, 17 декабрь кунлари Денов тумани “Ёшлик”(ўзгартирилган) маҳалласида фуқоро Б.А.Ҳ нинг яшаш ҳонадонида Б.А.Ҳ билан хеч қандай ҳимоя воситасидан фойдаланилмаган ҳолатда бир неча маротаба жинсий алоқада бўлиб келиб, натижада Б.А.Ҳни ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдирган.
РСТЭИАМСФ нинг экспертиза хулосасига кўра фуқоро А.М.А тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар бўйича №012-04-1333-сонли маълумотнома тақдим қилинди, ундан маълум бўлишича Сурхондарё вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг йўлланмасига кўра ИФА (+) мусбат натижа МКБ10-В-(20) 1-клиник босқичи аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилиб, А.М.А Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 113-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 113-моддасининг 4-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўллаб 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.